The Student’s Cup tournament with the participation of teams from 116 universities of the country has ended

Мамлакатимизнинг 116 та олий таълим муассасалари жамоалари иштирокидаги Studentʼs Cup турнири ўз ниҳоясига етди


Мамлакатимизнинг 116 та олий таълим муассасалари жамоалари иштирокидаги Studentʼs Cup турнири ўз ниҳоясига етди. Талабаларимиз жамоаси мусобақанинг Республика босқичигача етиб боришди. Жамоада 1-2-3-4 курс талабалари иштирок этишди.
Уларнинг барчаси нафақат Ёджу техника институти, балки илк маротаба ўтказилаётган Studentʼs Cup мусобақаси тарихида ўз ўрнига эга бўлди. Республикага чиқишда 3-ўринни олишган бўлса ҳам, чорак финалда Тошкент шаҳридан биргина бизнинг жамоа қолган эди.
Ёджунинг шарафини янада кўтаришга ўз ҳиссаларини қўшган барча ўйин иштирокчиларига институт раҳбарияти томонидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 

Шиддатли ва қизиқарли тарзда кечган Тошкент шаҳар босқичи ёшларни бирлаштирди десак, муболаға бўлмайди.