None

Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси А. Вахобов...


Тошкент Кимё халқаро университети таъсисчиси А. Вахобов, ректор в.б. К.Ахмеджанов ва «Архитектура ва шаҳарсозлик» таълим йўналиши раҳбари К. Саидовлардан иборат делегациянинг Япониядаги хизмат сафари давом этмоқда.

Бугун делегация аъзолари ўқув жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг ТОП-300 талигига кирувчи яна бир компания – UMAJIRUSHIда бўлдилар. Компания Нагоя шаҳрида жойлашган бўлиб, қарийб 130 йилдан буён жаҳон стандартлари асосида мактаб, олий ўқув юртлари ва ташкилотларга ўқув буюмларини етказиб бериш соҳасида фаолият олиб боради. 

Эндиликда, олийгоҳимиз жаҳон стандартларига жавоб берадиган, аъло сифатга эга ўқув жиҳозлари билан таъминланади. Шунингдек, ушбу компания билан ўзаро ҳамкорлик доирасида турли лойиҳаларни амалга ошириш ва талабаларнинг шу компанияда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш имкони яратилди.