Тошкент Кимё халқаро университети Тиббиёт мактаби профессор-ўқитувчилари Жанубий Кореяда малака оширмоқда.
Айни пайтда университетнинг клиник, терапевтик, педиатрик ва хирургик фанлар кафедралари профессор-ўқитувчилари Жанубий Кореянинг ТОП-10 олийгоҳларидан бири — Soonchunhyang Universityда малака ошириш дастурида иштирок этмоқда.
Дастур давомида иштирокчилар тиббий таълимнинг замонавий ёндашувлари, рақамли тиббиёт, тиббий суғурта тизими, соғлиқни сақлаш менежменти, клиникалар фаолиятини бошқариш ҳамда симуляцион технологияларни таълим жараёнига жорий этиш бўйича машғулотларда қатнашмоқда.
Шунингдек, амалий дарслар университет клиникалари ва нуфузли Samsung Medical Centerда ташкил этилган бўлиб, профессор-ўқитувчилар илғор тиббий амалиёт билан яқиндан танишиш имконига эга бўлмоқда.