Тошкент Кимё халқаро университетининг уч нафар профессор-устозлари Америка иқтисодиёт ассоциациясининг хақиқий аъзолигига қабул қилинди.
Тошкент Кимё халқаро университетидан иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Ваҳобов Абдураҳим Восиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Ваҳобов Алишер Восиқович ва иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Расулов Тулкин Саттарович Америка иқтисодиёт ассоциациясининг (АИА) хақиқий аъзолари этиб тайинланди.
Нуфузли ҳамжамиятига аъзоликга профессор-устозларимиз иқтисодиёт соҳасида олиб борган кўп йиллик меҳнатлари ва таълимга қўшган улкан ҳиссалари учун қабул қилинди. Уларнинг амалий тажрибаси ва иқтисодиёт соҳасидаги ютуқлари мукаммалликка интилиш давом этаётганидан далолат беради. Мазкур соҳада эришилган ютуқлар халқаро рейтинг ва индексларда ҳам ўз аксини топганлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, АИА да профессионал аъзоликка эришиш нафақат таълимга оид, балки иқтисодий соҳадаги назарий муаммоларни тизимли таҳлил этганлиги ва уларнинг реал ҳаётда қўлланилишини ривожлантиришга қўшган хиссасини тан олинишини билдиради.
Келажакда профессор-устозларимизнинг АИАга аъзолиги талабалар учун манфаатли бўладиган илмий ҳамкорликни ўрнатиш, иқтисодий тадқиқотларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Профессорларнинг ютуқлари ёш иқтисодчилар учун илҳом манбаи бўлиб, илмий фидойилик ва қатъиятлилик орқали эришиш мумкин бўлган имкониятларни намойиш этади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамжамиятга Ўзбекистондан тўрт нафар профессор-ўқитувчи аъзоликка қабул қилинган ва улардан уч нафари айнан Тошкент Кимё ҳалқаро университетида фаолият олиб бораётган профессорлар эканлиги тахсинга лойиқдир.
Тошкент Кимё ҳалқаро университети жамоаси профессорларни нуфузли Америка иқтисодиёт ассоциациясига аъзо бўлишдаги муносиб ютуғи билан табриклайди.
Маълумот ўрнида; Америка иқтисодиёт ассоциацияси (АИА) 1885 йилда ташкил этилган бўлиб, иқтисодчилар учун фикр алмашиш, тадқиқот олиб бориш ва иқтисодиёт соҳасида ёшларга грантлар ташкил қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, АИА бир қанча нуфузли академик журналларни нашр этиб боради, жумладан, “American Economic Review”, “Journal of Economic Literature” ва “Journal of Economic Perspectives”, уларда иқтисодиётнинг турли соҳалари ёритилади ва иқтисодий саводхонликни шакллантиришга ҳисса қўшади.
АИА томонидан ўтказиладиган энг муҳим тадбирлардан бири бу йиллик саммит бўлиб, унда бутун дунё бўйлаб иқтисодчилар илмий мақолалар тақдим этиш, маърузаларда қатнашиш ва иқтисодий мавзуларнинг кенг кўламли масалалари бўйича мунозараларда қатнашиш учунйиғилади.