TO THE ATTENTION OF APPLICANTS WHO WISH TO APPLY FOR SELF-STUDY - ONE OF THE FORMS OF POSTGRADUATE EDUCATION AT THE YEOJU TECHNICAL INSTITUTE IN TASHKENT

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИДАН БИРИ – МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҲУЖЖАТ ТОПШИРМОҚЧИ БЎЛГАН ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига мувофиқ, 2022 йил 4-чорак учун мустақил изланувчиликка Ягона электрон тизим (phd.mininnovation.uz) орқали онлайн ҳужжатлар топшириш бошланди. Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 июлидан 15 августига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

Мустақил изланувчилик – фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

Ҳужжат топшириш вақтида туғиладиган саволларга t.me/phd_technical_admins махсус телеграмм гуруҳи орқали жавоб олиш мумкин.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига мустақил изланувчиликка (PhD) кириш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган хужжатлар рўйхати
1. Институт ректори номига ариза;
2. Қисқача биографик маълумотнома / Объективка (электрон варианти билан);
3. Паспорт нусхаси (JPG форматида электрон варианти билан) ва 4 та (3,5х4,5) расм;
4. Олий таълим муассасаси бакалавр ва магистратура дипломлари нусхаси (иловалари билан);
5. Илмий раҳбарнинг розилик хати (хатда раҳбарнинг тўлиқ ФИШи ҳимоя қилган ихтисослик шифри ва номи, талабгор диссертация ишининг мавзуси ва ихтисослик шифри кўрсатилиши, имзо мухр билан тасдиқланган бўлиши керак);
6. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари талабгорларга танланган дисертация мавзуси бўйича камида 1 та илмий мақола ва 2 тезис бўлиши ҳамда илмий ишлар рўйхати илмий котиб томонидан имзоланиши ва мухр билан тасдиқланиши лозим);
7. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
8. Иш жойидан тавсифнома;
9. Файл папка.
Шунингдек, қуйидаги хужжатлар мавжуд бўлса тақдим қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг phd.mininnovation.uz - сайтига маълумотларни жойлаштириш.

Ҳужжатларни топшириш муддатлари:

1-чорак: 15 сентябрдан 15 октябргача

2-чорак: 15 январдан 15 февралгача

3-чорак: 15 апрелдан 15 майгача

4 чорак: 15 июлдан 15 августгача