DEAR APPLICANTS FOR MASTER'S PROGRAMS

ҲУРМАТЛИ МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИГА ТОПШИРГАН ТАЛАБГОРЛАР


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг ТEСТ синовлари 2022 йил 20 август санаси соат 9-00да бўлиб ўтади.
Шу боис, сизлардан masters.ytit.uz платформаси орқали шахсий кабинетдан имтиҳон вақти ва жойи қайд этилган рухсатномани юклаб олишингизни сўраймиз.
Рухсатномани қандай оламиз?
masters.ytit.uz сайтига кирасиз, рўйхатдан ўтган телефон рақамингизни ва ҳужжат топшираётганда 3700дан келган қисқа хабардаги паролни ёзиб шахсий кабинетингизга кирасиз.
Расмдагидек:
Биринчи навбатда, абитуриент рухсатномаси бўлимига ўтасиз ва PDF- форматини юклаб олиб, қоғоз вариантини чиқартириб оласиз.
Рухсатномада барчаси кўрсатилган.
Қўшимча маълумот учун: (+99878) 129-40-40 (ички рақам – 137)
Web-page: www.ytit.uz 
M.Sc. Telegram: https://t.me/magytit

Институт раҳбарияти номидан барчангизга кириш имтиҳонларида омад тилаймиз.
Сизларни институтимизда кутиб қоламиз!
Ҳурмат билан,
Қабул комиссияси.