UzAssystem

UzAssystem


Франциянинг Assystem халқаро инжиниринг компанияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига ташриф буюришди. Мақсад - ёш инженерлар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш ва замонавий энергия трансформациясини Ўзбекистонда ривожлантириш. UzAssystem – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Франциянинг Assystem халқаро инжиниринг компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми асосида ташкил этилган қўшма корхона бўлиб, 2019 йилдан бошлаб UzAssystem Ўзбекистонда инжиниринг ва лойиҳаларни бошқариш хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистонда углерод чиқиндилари кам бўлган электр энергияси ишлаб чиқариш учун муқобил энергия манбалари, жумладан қуёш, шамол ва гидроэнергетикани ривожлантириш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон, шунингдек, Марказий Осиёда мамлакатларини «саноат миқёсида узлуксиз ва сифатли электр энергияси» билан таъминлаш учун биринчи атом электр станциясини барпо этишни режалаштирган. Бу учун маҳаллий миқёсда малакали кадрларни тарбиялаш устувор вазифа ҳисобланади. Институтнинг муҳандислик мактаби талабаларига бу борада катта умид қаратилган.