Winners of the Olympiad will be hired by the bank.

Олимпиадада ғолиб бўлган талабалар банкка ишга қабул қилинади


Жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ва «Микрокрeдитбанк» АТБ ҳамкорликда «Банк иши», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» мутахассислик фанлари бўйича Олимпиада ташкил этдилар. Олимпиадада институтнинг иқтисодий йўналишларида таълим олаётган жами 81 талаба қатнашиб, улардан 23 таси биринчи босқичдан ўтди. Биринчи босқичида талабалар онлайн тест топширдилар.  Иккинчи босқичда институт профессор - ўқитувчилари  ва «Микрокредитбанк» АТБ ходимлари талабалар билан суҳбат ўтказиб, иштирокчиларни креатив фикрлаш қобилиятига қараб ғолибларни саралаб олдилар. 

 «Банк иши» фани бўйича ғолиблар:

1-ўрин. Ахмедов Элдор Эркин ўғли

2-ўрин. Келдиёров Нодирбек Эшпулат ўғли

3-ўрин. Рашидов Абдулазиз Абдурасул ўғли

«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» фани бўйича ғолиблар:

1-ўрин. Турсунмуродов Аббосжон Ғайрат ўғли

2-ўрин. Султонмуродов Шохрух Сардор ўғли

3-ўрин. Султонова Назокат Олим қизи   

Олимпиада ғолиблари ноутбук, планшет, смарт соат ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Шунингдек,

1-ўрин ғолиблари банкнинг бош офисига ишга қабул қилиндилар;

2-3 ўрин ғолиблари банкнинг бош офиси ва Тошкент шаҳридаги филиалларига тўловли стажировкага қабул қилиндилар;

Энг муҳими, 1-ўрин ғолиби Республика Олимпиада босқичига тавсия этилди.