The Yeoju Technical Institute in Tashkent announces admission for independent research for 2022 in the following fields

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2022 йил учун мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига мустақил изланувчиликка (PhD) кириш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган хужжатлар рўйхати

  1. 1. Институт ректори номига ариза;
  2. 2. Қисқача биографик маълумотнома / Объективка (электрон варианти билан);
  3. 3. Паспорт нусхаси (JPG форматида электрон варианти билан) ва 4 та (3,5х4,5) расм;
  4. 4. Олий таълим муассасаси бакалавр ва магистратура дипломлари нусхаси (иловалари билан);
  5. 5. Илмий раҳбарнинг розилик хати (хатда раҳбарнинг тўлиқ ФИШ, ҳимоя қилган ихтисослик шифри ва номи, талабгор диссертация ишининг мавзуси ва ихтисослик шифри кўрсатилиши, имзо мухр билан тасдиқланган бўлиши керак);
  6. 6. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари талабгорларга танланган дисертация мавзуси бўйича камида 1 та илмий мақола ва 2 тезис бўлиши ҳамда илмий ишлар рўйхати илмий котиб томонидан имзоланиши ва мухр билан тасдиқланиши лозим);
  7. 7. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  8. 8. Иш жойидан тавсифнома;
  9. 9. Файл папка.

 

Шунингдек, қуйидаги хужжатлар мавжуд бўлса, тақдим қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

- Муайян илмий ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (ихтиро учун патентлар ва муаллифлик гувоҳномалари).

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг phd.mininnovation.uz - сайтига маълумотларни жойлаштириш.

Ҳужжатларни топшириш муддатлари:
1-чорак: 15 январдан 15 февралгача
2-чорак: 15 апрелдан 15 майгача
3-чорак: 15 июлдан 15 августгача
4 чорак: 15 сентябрдан 15 октябргача

 

Шифр Ихтисослик
1 05.08.06 Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш
2 05.02.03 Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари
3 05.09.01 Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар
4 07.00.01 Ўзбекистон тарихи
5 07.00.03 Жаҳон тарихи
6 07.00.05 Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи
7 08.00.01 Иқтисодиёт назарияси
8 08.00.05 Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти
9 08.00.07 Молия, пул муомаласи ва кредит
10 08.00.08 Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
11 08.00.11 Маркетинг
12 08.00.13 Менежмент
13 08.00.15 Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
14 08.00.17 Туризма ва меҳмонхона фаолияти
15 10.00.00 Филология фанлари
16 10.00.07 Адабиёт назарияси
17 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
18 10.00.11 Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси
19 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
20 14.00.02 Морфология
21 14.00.10 Юқумли касалликлар
22 14.00.30 Эпидемиология
23 17.00.08 Дизайн назарияси ва тарихи
24 17.00.08 Санъат назарияси ва тарихи
25 18.00.01 Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш
26 18.00.02 Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларни режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси
27 23.00.03 Сиёсий маданият ва мафкура. Сиёсий фанлар
28 23.00.04 Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари
29 02.00.14 Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси