ON THE OCCASION OF THE YOUTH DAY, THE "KOREAN FESTIVAL" WAS HELD AT THE YEOJU TECHNICAL INSTITUTE IN TASHKENT.

ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА "KOREAN FESTIVAL" БЎЛИБ ЎТДИ.


Талабалик даври инсон ҳаётида бир умрга муҳрланиб қолади. Бу даврда орттирилган дўстлар ҳам самимийлиги билан қалбингиздан жой олади. Таъкидлаш жоизки, сиртқи таълим шаклида таҳсил оладиган ёшларнинг аксарияти ҳам ишда, ҳам ўқишда илғор эканликларини намойиш қилиб келишмоқда. Уларнинг орасида иқтисодиётнинг турли соҳаларида муваффақият кўрсатиб келаётган талабалар кўп. Сиртқи таълим шаклида ўқиш муддати оз бўлишига қарамай, талабалар орасида дўстона муҳитни яратиш мақсадида, корейс тили кафедраси ташаббуси билан байрам ташкил қилинди. Фестиваль доирасида корейс маданиятини ёрқин ифода этувчи куй-қўшиқлар, рақс ва турли қизиқарли ўйинлар ташкил қилинди. Байрам кўтаринки руҳда нишонланди.