THE FOLLOWING MEETUP THE LEAGUE OF INTERNATIONAL UNIVERSITIES OF UZBEKISTAN WAS ORGANIZED AT THE YEOJU TECHNICAL INSTITUTE IN TASHKENT

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТЛАР ЛИГАСИНИНГ НАВБАТДАГИ УЧРАШУВИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


Ўзбекистондаги Халқаро университетлар лигасининг навбатдаги учрашуви Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида ташкил қилинди. Унда Тошкент шаҳридаги Инҳа, Вебстер, Турин, Сингапур, Амити ва PDP университетлари раҳбарлари билан дўстона давра суҳбати бўлиб ўтди. Анъанага кўра мезбон таълим маскани фаолияти билан меҳмонлар яқиндан таништирилгандан сўнг, лига аъзолари олдига қўйилган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Суҳбат давомида асосий эътибор мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилди. 
Халқаро ва нодавлат олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётган лига аъзоларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.