None

2024 йил 18 апрел куни “Тил ва таржима масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган


          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2019 йилнинг 8 октябрдаги ПФ -5847-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси” Фармони,  2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони хамда  2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қиёсий таржимашунослик, бадиий таржима масалалари, тилшунослик ва хорижий тилларни ўқитиш методикаси, лингвокултурология, таржимашунослик, педагогика, хорижий тилларни ўқитишда охирги ютуқларни ривожлантириш масалалари ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 18 апрел куни Тошкент Кимё халқаро университети томонидан “Тил ва таржима масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман конференцияси  ўтказилади.

Ушбу  анжуманда Университетнинг халқаро ҳамкорлари Хитой Халқ Республикасининг Ҳуачиао университети, Mалта давлат университети, Тошкент Вестминистер ҳалқаро университети, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа олий таьлим муассасалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, турли жамоат ташкилотлари, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар дипломатик миссиялари вакиллари иштирок этишлари кўзда тутилган.

Халқаро анжуман Тошкент Кимё халқаро университетида оффлайн ва онлайн форматда ўтказилади. Унда хорижий ва маҳаллий олимлар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар, тадқиқотчилар ва талабалар ўз мақола ҳамда тезислари билан иштирок этишлари мумкин. Масофадан иштирок этиш учун ZOOM дастури: ZOOM Идентификатор конференции: 455 471 38 33 Код доступа: 2021

Анжуман қуйидаги шўъбалар буйича фаолият олиб бориши белгиланган:

1.Қиёсий, бадиий, илмий-техникавий таржимашуносликнинг ютуқ ва камчиликлари, таржимонларни тайёрлашнинг муаммо ва ечимлари.

2. Хитой-ўзбек таржимашунослиги муаммолари.

3. Хорижий тилларни ўқитиш тизимининг маданиятлараро роли, замонавий тилшуносликнинг назарий масалалари, таълим ва педагогикадаги инновациялар.

4.Ўқув жараёнидаги инновацион таълим технологиялари; сиёсат, дипломатия ва давлат тузилишида санъатнинг ўрни ва бошланғич таълим талабаларини касбий фаолиятга тайёрлашда халқаро тажрибалар.

5.Ўқув тарбия жараёнида талабаларни креативликка йўналиштириш, рақамли технологиялар ва инглиз тилини ўқитиш масалалари.

Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:

I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт:

1.1. Мавзунинг аннотацияси ва калитли сўзлар.

1.2. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.

1.3. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи.

1.4. Муаммони ҳал қилиш йўллари.

1.5. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.

1.6. Кутилаётган иқтисодий самара.

1.7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

II. Мақола жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:

  • матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
  • саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 20 мм қолдирилган;
    • шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
    • қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;
    • мақоланинг ҳажми энг камида 5 бет;
    • юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, илмий материал номи эса ўртада (қалин ҳарфлар билан) ёзилади;
    • барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида бўлиши керак;
    • барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши керак;
    • формулалар MS Equation муҳарририда ёзилган бўлиши керак;
    • жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак;
    • ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастки қисмида жойлаштирилади;
    • илмий мақола ўзбек, рус ёки инглиз, хитой тилида тайёрланиши мумкин.

III. Илмий мақола ва тезислар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда фақатгина электрон шаклда http://conference.kiut.uz/ сайти орқали
202
4 йилнинг 1 апрель кунига қадар юборилиши зарур.

IV. Тақдим этиладиган илмий мақола ва тезислар юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказилади, жумладан, антиплагиат (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) дастури асосида текширилади ҳамда экспертлар хулосасига кўра талабга мос келмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган илмий мақола ва тезислар нашр учун электрон тўпламга киритилади ва www.kiut.uz расмий сайтига жойлаштирилади.

Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 уй; Мурожаат учун телефон рақамлари: 78-129-40-40 (121)