Informational letter

Ахборот хати


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ КИМЁ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ
(ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИ)

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида 2022 йил 25 ноябрда Тошкент Кимё халқаро университети (Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти)да “Глобаллашув жараёнида корейс тили таълимидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йуллари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган. 
Ушбу анжуман жорий йилнинг 25 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 1000 да анъанавий ва ZOOM дастури орқали онлайн равишда бўлиб ўтади. (ZOOM дастурига ҳавола https://us06web.zoom.us/j/82387506448?pwd=dTVreXJLQXFzdVNrTUp0aVpZUzdJUT09).
Анжуманда замонавий илм-фаннинг энг долзарб илмий мавзуларини муҳокама қилишга қаратилган илмий материаллар тўплами бепул тарзда чоп этилиши назарда тутилган. Унда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, хорижий ва маҳаллий илмий ходимлар, амалиётчи мутахассислар, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, докторантлар ва мустақил изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабалари мавзуга оид тезислари билан иштирок этишлари мумкин. 
    Конференцияда иштирок этиш учун тезислар топшириш тартиб-қоидалари:
•    тезислар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрларга асосланган, саводли таҳрир қилинган, аннотация ва калит сўзлардан иборат, амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
•    тезислар 3-5 бет атрофида ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади;
•    юборилган тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади жумладан, антиплагиат (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) дастури асосида текширувдан ўтказилади. Экспертлар хулосасига кўра ўтмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган тезислар нашр учун электрон тўпламга киритилади ва www.ytit.uz  расмий сайтига жойлаштирилади.
•    тезис муаллифлари 2 нафардан ошмаслиги лозим, ошган такдирда муаллиф хабарисиз олиб ташланади; 
•    кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, анжуман мавзуси ва йўналишларига мос келмайдиган тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди;
•    тўпламга топшириладиган тезислардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифнинг ўзи жавобгар.
Тезисларни расмийлаштиришга қўйиладиган техник талаблар:
•    матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
•    саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 20 мм қолдирилган;
•    шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
•    қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;
•    юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ташкилот номи ва лавозими, тезис мавзуси эса ўртада қалин ва бош ҳарфлар билан ёзилади;
•    барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида кўрсатилиши керак;
•    барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши керак;
•    формулалар MS Equation муҳарририда ёзилган бўлиши керак;
•    жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак, ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастки қисмида жойлаштирилади.
Илмий тезислар 2022 йил 15 ноябрга қадар иловада келтирилган анкета билан тўлдирилган ҳолда фақат электрон шаклда korean_conference.ytit@mail.ru почта манзилига ёки @conference_ytit телеграмм канали орқали юборилиши зарур.
Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156-уй, Тошкент Кимё халқаро университети (собиқ Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти) “Корейс тили филологияси” кафедраси. Мурожаат учун телефон рақами: 78-129-40-40 (139)

МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ

1.

Фамилияси

 

2.

Исми

 

3.

Шарифи

 

4.

Иш (ўқиш) жойи (тўлиқ)

 

5.

Эгаллаб турган лавозими

 

6.

Илмий даражаси

 

7.

Илмий унвони

 

8.

Телефон рақами (мобил ва уй)

 

9.

e-mail

 

10.

Тезиснинг мавзуси

 

12.

Тезис тақдим этилаётган тўплам йўналиши