Census - 2023

Аҳолини рўйхатга олиш – 2023


Аҳолини рўйхатга олиш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади. Аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш бўйича расмий статистика тизимида асосий роль ўнайди.


Сўнги ўттиз йил ичида илк бора аҳолини рўйхатга олиш жараёни бошланади.


Маълумки, БМТнинг 2015 йил 10 июндаги «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюцияси қабул қилинган ва унга асосан, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда МДҲ мамлакатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланган. 
Республикамизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бундай саноқ сўнгги бор, аниқроғи, 1989 йилда ўтказилган эди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.  Ҳолбуки, халқаро тажрибадан маълумки, кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анаънага айланган. Республикамизда ҳам энди ана шундай муҳим жараён йўлга қўйилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


Мустақилликдан сўнг республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири биринчи марта 2023 йилда бўлиб ўтади ва ҳар 10 йилда амалга оширилади. 


Аҳолини рўйхатга олишда иштирок этиш-мамлакатнинг келажакдаги режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш демакдир.


Яккасарой тумани статистика бўлими бошлиғи 
БОБИР МEЙЛИЕВ