None

«Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикасининг долзарб масалалари»


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ–60-сон, 2019-йил 8-октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ–5847-сон, 2022-йил 6-июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026-йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ–165-сон, 2020-йил 30-июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6017-сон Фармонлари, шунингдек 2020-йил 31-декабрдаги “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4939-сон, 2022-йил 21-июндаги "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагогларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–289-сон Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб 2024-йилнинг 31-май – 1-июн кунлари Тошкент Кимё халқаро университетида «Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикасининг долзарб масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

Халқаро анжуманда университетнинг қуйидаги халқаро ҳамкорлари Стратклайд, Кардифф Метрополитан ва Нейл (Буюк Британия) университетлари, Мара Технология университети (Малайзия), Рузвелт университети (АҚШ), Варна Менежмент университети (Болгария Республикаси), Ханянг, Гачон, Гонконг Миллий университетлари (Жанубий Корея), Нежметтин Эрбакан университети (Туркия), Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларидаги қатор университетлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вакиллари, бошқа олий таълим муассасалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, турли жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро анжуман Тошкент Кимё халқаро университетининг Наманган филиалида офлайн ва онлайн форматларда бўлиб ўтади. Унда хорижий ва маҳаллий олимлар, профессор-ўқитувчилар, амалиётчилар, тадқиқотчилар ва талабалар ўз мақола ва тезислари билан иштирок этишлари мумкин. Масофавий иштирок этиш учун ZOOM дастури:_____________________

Илмий амалий анжуман ишида қуйидаги устувор йўналишлар бўйича муаммолар ва уларнинг ечимларига эътибор қаратилади:

1. Педагогика-психология

  • Замонавий ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига жамоат ташкилотларининг таъсири;
  • Интерфаол ўқитиш усуллари талабалар ўртасида асосий компетенцияларни шакллантириш воситаси сифатида;
  • Таълим сифатини оширишда ота-оналар педагогик-психологик билимларининг ўрни;
  • Таълимда гендер хусусиятлар ижтимоий психологик муаммо сифатида;
  • Каръерани ривожлантиришда анъанавий ва замонавий касбий консалтинг амалиётларини таққослаш.

2. Махсус педагогика

  • Ривожланишда нуқсони бўлган болаларга ёрдам бериш муаммосининг замонавий ҳолати;
  • Дефектология диагностикаси ва амалиётида инструментал ва рақамли методлар;
  • Имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий ва шахсий ривожланиши;
  • Имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган ота-оналарга психологик ёрдам кўрсатиш.

3. Адабиёт ва тилшунослик

  • Тил таълими тизимида маданиятлараро мулоқотнинг ўрни;
  • Тил ўқитишда лингвистик масалалар;
  • Олий таълимда адабиёт ўқитиш масалалари;
  • Тил ўқитишнинг методик муаммолари;
  • Таълим жараёнида инновацион таълим технологиялари.

4. Глобал ўзгаришлар шароитида рус тилини чет тили сифатида ўқитишнинг долзарб муаммолари

- Рус тили чет тили сифатида методикаси: чет тилини ўқитишдаги анъаналар ва инновациялар;

- Рус тили ва адабиётини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари;

- Ўқитиш ва таржима амалиёти масалалари;

- Рус тилини ўқитишнинг маданий жиҳати;

- Эркин мавзу: рус тили, адабиёти, маданияти соҳасидаги тадқиқотлар.

5.Тарих фанлари:

-   Махсус тарих фанларини ўқитишнинг замонавий усуллари;

-   Ўзбекистон ва Жаҳон тарихини ўқитишдаги замонавий ёндашувлар: умумтаълим ва олий таълим фанлари;

-   Тарих дарсларида рақамли тарихни қўллашнинг илмий-амалий жиҳатлари;

-   Тарих фанидан яратилаётган ўқув адабиётлари: мавжуд ҳолат, ёндашувлар ва меъёрлар

Мазкур анжуман якунлари бўйича таклиф ва тавсияларни илмий мақолалар тўплами шаклида бепул нашр этиш режалаштирилган.

Илмий мақолаларни қабул қилиш учун талаблар:

I. Илмий мақоланинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

1.1. Мавзунинг қисқача аннотацияси ва калит сўзлар.

1.2. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.

1.3. Мавзу бўйича адабиётлар тахлили.

1.4. Муаммони ҳал қилиш йўллари.

1.5. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.

1.6. Кутилаётган иқтисодий самара.

1.7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

II. Мақола диққат билан таҳрирланган ва нашрнинг барча техник талабларига жавоб бериши зарур, жумладан:

  • матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
  • бет – А4 форматда, китоб шаклида, ҳар томондан 20 мм;
  • шрифт – Times Nеw Roman, ўлчам (кегль)– 14;
  • сатрлар орасидаги ва ҳарф бошидаги интервал – 1,5;
  • мақоланинг ҳажми камида 5 бет;
  • юқори ўнг бурчакда ўртада (қалин) муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва отасининг исми, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, шунингдек илмий мақола номи ёзилади;
  • барча жадваллар, диаграммалар ва расмлар MS Wоrd форматида, Times Nеw Roman шрифтида, уларнинг номлари диаграмма ва расмлар остида, шунингдек, жадваллар устида бўлиши керак;
  • барча график ва диаграммалар МС Excel форматида бўлиши керак;
  • формулалар МС Equation муҳарририда ёзилиши керак;
  • манбалар жадвал, расм ва графикларда, матнда эса уларга ҳаволалар кўрсатилиши керак;
  • ҳаволалар ҳар бир саҳифанинг пастки қисмида жойлаштирилади;
  • Илмий мақола ўзбек, рус ёки инглиз тилларида ёзилиши мумкин.

III. Илмий мақола ва тезислар анкета бўйича фақат электрон шаклда тўлдирилади ва 2024-йил 1-майгача https://conference.kiut.uz/ сайти орқали юборилиши керак.

IV. Тақдим этилган илмий мақолалар ва тезислар юқоридаги талабларга мувофиқлиги текширилади, жумладан, (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) антиплагиат дастурларида, эксперт хулосасидан ўтмаган материаллар нашр этилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

Мутахассисларнинг ижобий хулосаларига эга бўлган илмий мақолалар ва тезислар Google Scholar ва DOI, Open Air, Crossreff, ISSN да индексланган электрон тўпламга киритилади ҳамда https://conference.kiut.uz/ расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156-уй; Наманган шаҳри, Чортоқ кўчаси, 75-уй. Боғланиш учун телефонлар: 78-129-40-40 (121), 69-210-40-40 (114)