Korean Festival

Korean Festival


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Кореянинг бой маданияти ва урф-одатларини ўзида акс эттирган Korean Festival бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Корейс тили маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Икки халқ маданияти, урф-одатлари, анъаналари бир-бирига жуда яқин. Талабалар иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди. Улар томонидан ижро қилинган миллий қўшиқ ва рақслар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.Шунингдек, тадбир доирасида Quiz on Korea танлови бўлиб ўтди. Танловда 1- ўринни Саттаров Бахтиёр, 2-ўринни Мирсаидова Диёра, 3- ўринни Орифжонова Гулизебо қўлга киритишди.  Мазкур фестивалда халқларимиз ўртасидаги дўстлик, маънавий яқинлик яна бир бор ёрқин намоён бўлди.