QS World University Rankings 2027 reytingida 52-o‘rinni egallagan Korea universiteti bilan ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.
Тошкент Кимё халқаро университети ва Korea университети ўртасидаги ҳамкорликни анъанавий талабалар алмашинуви билан чекламасдан, таълим, илмий тадқиқотлар ҳамда университет ва саноат интеграцияси йўналишларида кенгайтириш истиқболлари мавжуд.
Устувор йўналишлардан бири — сунъий интеллект ва ICT соҳасида қўшма тадқиқотлар. Ўзбекистонда рақамли трансформация ва AI технологияларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда, икки университет олимлари иштирокида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши — биотехнология, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш. Бу соҳаларда профессор ва тадқиқотчилар алмашинуви, қўшма илмий изланишлар, шунингдек, магистратура ва докторантура босқичида академик алмашинув дастурларини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Айниқса, тиббий технологиялар, биотиббиёт муҳандислиги, аниқ тиббиёт (precision medicine) ва AI асосидаги тиббиёт икки университетнинг илмий салоҳиятини бирлаштириши мумкин бўлган энг долзарб йўналишлар сифатида қаралмоқда.
Бундай ҳамкорликнинг асосий мақсади фақат академик алмашинув эмас. Илмий ғояни қўшма тадқиқотга, тадқиқот натижасини эса амалиёт ва саноат учун зарур бўлган технологияга айлантириш — ҳамкорликнинг кейинги босқичи бўлиши мумкин.