Тошкент Кимё халқаро университети делегацияси QS World University Rankings 2027 рейтингида дунёда 1-ўринни эгаллаган MIT университетига ташриф буюрди
2026 йил 26 октябрь куни Тошкент Кимё халқаро университети (KIUT) таъсисчиси, профессор Алишер Ваҳобов бошчилигидаги делегация АҚШнинг Массачусетс технология институтига (MIT) ташриф буюрди.
MIT QS World University Rankings 2027 халқаро рейтингида дунё бўйича 1-ўринни эгаллаб, кетма-кет 15 йилдан буён дунёнинг етакчи университети сифатида ўз мавқеини сақлаб келмоқда.
Ташриф давомида делегация MIT ҳузуридаги Маълумотлар, тизимлар ва жамият институти (IDSS) вакили Сусана Кеворкова билан учрашув ўтказди.
Учрашувда қуйидаги йўналишлар муҳокама қилинди:
-MITx MicroMasters дастурларини Тошкент Кимё халқаро университетида жорий этиш имкониятларини ўрганиш;
-Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви имкониятларини йўлга қўйиш;
-Таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида илғор халқаро тажрибалар алмашиш;
-Академик ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш.
Мазкур учрашув Тошкент Кимё халқаро университетининг дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун янги халқаро таълим ва илмий тадқиқот имкониятларини яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
www.kiut.uz