A SEMINAR ON THE TOPIC “METHODS FOR THE EFFECTIVE USE OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC DATABASES AND THE PUBLICATION OF SCIENTIFIC ARTICLES” WAS ORGANIZED AT THE YEOJU TECHNICAL INSTITUTE IN TASHKENT

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА «ХАЛҚАРО ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ УСУЛЛАРИ ҲАМДА ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАРНИ НАШР ЭТИШ» МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Семинарда тадбир спикерлари томонидан Elsevier компаниясининг маълумотлар базалари, улардан қандай фойдаланиш, жумладан Science Direct базасидан рўйхатдан ўтиш ва фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, Scopus платформасида аккаунт очиш ҳамда ўз статуси ҳақида маълумотларни кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Scopus базасида X индекси кўрсатгичи ошиши қандай омилларга боғлиқ эканлиги, мақолага бериладиган иқтибослар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди. Семинар давомида институт профессор-ўқитувчиларининг Scopus базасида ўз статуси қандайлигини текшириш мисоллар билан кўрсатиб берилди.

Семинар давомида тингловчилар учун асосий урғу мақола чоп этишда илмий журналларни танлашга қаратилди. Бунда илмий изланувчилар журналлар статусини фарқлай олишлари, улардан фирибгар журналларни ажрата олишлари учун зарур кўрсатмалар берилди.