On January 20, 2023, a memorandum of cooperation was signed at the Embassy of Uzbekistan in Italy between the Kimyo Tashkent International University and Pescara European Design University

2023 йил 20 январь куни Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасида Тошкент Кимё халқаро университети ҳамда Пескара Европа дизайн университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди



Бугунги кунда Ўзбекистонда мода саноатининг ривожланиши жадал равишда кузатилмоқда. Аммо жаҳон мода саноатига ҳамда халқаро мода стандартларига мос бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқишга илк қадамлар қўйиляётгани ҳам сир эмас. 
Юртбошимиз томонидан қўйилган бир қатор вазифалар ичида ҳам айнан ушбу соҳага тегишли фикрлар ҳам келтирилган. Мода саноатини ривожлантириш ҳамда дунё бозорида рақобатбардош бўла оладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун  жаҳон мода саноати ҳамда юқори мода соҳасидан бохабар бўлиш даркор.     
Тошкент халқаро Кимё университетида ушбу йўналишни ривожлантириш учун Пескара Европа дизайн университети (Universita Eoropea Del Design – Pescara) асосий мактаб бўлиб хизмат қилиши режалаштирилган. Университет мода ва дизайн бўйича таълимга ихтисослашган ҳамда ходимлари ва ўқитувчилари Gucci, Prada, Roberto Cavalli, Fendi ва бошқа шу каби дунёга машҳур компанияларда дизайнер сифатида ҳам фаолият юритишади. Шу билан бирга, ушбу компаниялар билан ҳамкорликда янги маҳсулотлар, ишланмалар ва технологиялар яратиш билан шуғулланади. Тошкент Кимё халқаро университети Пескара Европа дизайн университети билан ҳамкорликда таълим соҳасида янги лойиҳалар устида иш бошлади. Жумладан, ўқув дастурлари, профессор – ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўлга қўйиш, график ва интерьер дизайн мутахассисликларини Тошкент Кимё халқаро университетида қўшма таълим дастурлари сифатида очиш режалаштирилган.
2023 йил 20 январь куни Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасида Тошкент Кимё халқаро университети ҳамда  Пескара Европа дизайн университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров ҳам қатнашди ва элчихона истиқболли режаларнинг амалга ошишида барча чораларни кўришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
Ишонамизки, Тошкент Кимё халқаро университети Ўзбекистон мода саноатида янги саҳифани очиб беришга ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп  қиррали ҳамкорликнинг  мустаҳкамланишига ҳамда дизайн йўналишининг янада жадал ривожланишига туртки бўлади.