Honorary Professor

Фахрий профессор


Япониялик профессор Минова Чикахирога Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Фахрий профессори» унвони берилди.

Куни кеча, ректор Ж.Кудайбергенов профессор Минова Чикахирога фахрий профессор унвони берилиши тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди ва махсус унвон ҳужжатини тантанали топширди.

Профессорнинг «Биноларнинг сейсмик мустақиллигини таҳлил қилиш ва кучайтириш» мавзусидаги илмий ишларни яратишга қўшган ҳиссаси беқиёс. Сейсмик устувор бинолар қурилиши бўйича японияликлар тажрибасини ўргатиш, институтда ташкил қилинган лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш каби кўп йиллик илмий лойиҳаларда шахсан Минова Чикахиро менторлик қилган. Ҳозирги кунда, профессор халқаро миқёсда ташкил қилинаётган илмий конференцияларда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти номидан тақдимот қилиши ҳам алоҳида эътироф этилди. 

Эндиликда «Фахрий профессор» унвони Минова Чикахирога институт илмий кенгаш томонидан белгиланган барча ҳуқуқ, имтиёзлардан кенг фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Маълумот ўрнида. Фахрий профессор унвонини бериш амалиёти биринчи навбатда Буюк Британия ва Германияда, шунингдек, Қўшма Штатлар, Австралия, Гонконг, Тайван, Хитой, Янги Зеландия, Япония, Дания ва Канададаги кўплаб университет ва коллежларда мавжуд. Ушбу фахрий унвон университетнинг (профессор, китобхон, ўқитувчи) расмий ходими бўлмаган ёки ходим томонидан мунтазам вазифаларидан ташқари қўшган ҳиссаларини ҳисобга олган ҳолда берилиши мумкин.