Digital Technologies in Historical Education: International Experience and Prospects

Тарих таълимида рақамли технологиялар: халқаро тажриба ва истиқболлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги  ПФ-5847-сонли фармони, 2020 йил 6 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли  фармони, 2022 йил 29 январдаги “2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли “фармониларида келтирилган вазифалар, жумладан, таълим тизимида ўқув материалларини рақамлаштириш,  Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантириш каби мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида  Тошкент Кимё халқаро университети “Тарих таълимида рақамли технологиялар:  халқаро тажриба ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказишни режалаштирмоқда.


Конференция 2023 йил 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да Тошкент Кимё халқаро университетида (Тошкент ш., Яккасарой тумани, У.Носир кўчаси, 156-уй) бўлиб ўтади. Мазкур анжуман онлайн форматда – ZOOM платформасида ҳам ташкил этилади. 
Конференция ҳақидаги маълумотлар Тошкент Кимё халқаро университетининг “Kimyoconference.kiut.uz” сайтида келтирилган.
Конференциянинг бош мақсади таълим тизимининг барча бўғинларидаги тарих таълимида, илмий жараёнларда рақамли технологиялар  имкониятларини ўрганишга қаратилган. Шунингдек, тарих таълимига рақамли технологияларни (сунъий интеллект, AR ва VR,  3D реконструкция) татбиқ қилишнинг хориж тажрибасини таҳлил қилиш ва истиқболларини аниқлашдан ҳамда тарихчилар, педагоглар, тадқиқотчилар, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари ва рақамли технологиялар ҳамда тарих таълими соҳасида фаолият юритувчи бошқа иштирокчилар ўртасида билим, тажриба ва ғоялар алмашинуви учун платформа яратишдан иборат.
Конференция ялпи мажлис, секциялар ва муҳокама панелларидан иборат бўлиб, унда иштирокчилар тадқиқотлари, илмий лойиҳалари ва ютуқларини тақдим этишлари мумкин. Конференциянинг муҳим жиҳати шундаки, у иштирокчиларга янги алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатиш учун шериклар топиш имкониятини беради.  
Конференция доирасида иштирокчиларга тарих таълимида рақамли технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ долзарб мавзулар ва муаммоларни муҳокама қилиш имкониятини яратиш мақсадида бир қатор маърузалар, муҳокама панельллари ва маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.  Шунингдек, иштирокчиларни постер сессияда  илмий изланишлари билан таништириш учун таклиф қиламиз.


Конференция доирасида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:
     Тарих таълимида рақамли технологияларни қўллаш масалалари;     
     Рақамли тарих: хориж ва миллий тажриба;    
    Рақамли тарих ва манбашунослик;
    Тарихий ёдгорлик ва объектларнинг виртуал реконструкцияси; 
    Тарихни ўқитишда сунъий интеллект технологиясидан  фойдаланиш истиқболлари;
    Рақамли технологиялар ва тарих таълимининг келажаги.


Иштирок этиш учун аризалар ва тезислар қуйидаги ҳавола орқали қабул қилинади: https://conference.kiut.uz/
Мақола (ёки тезис) матнларини расмийлаштирилиш талаблари:
• Мақола (ёки тезис) матни Times New Roman ва 14 ўлчамдаги шрифт катталигида, 1,5 интервалда, саҳифанинг чегаралари қуйидаги тарзда белгиланади: юқори ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см бўлиши лозим. 
• Мақола (ёки тезис) ўзбек, рус ёки инглиз тилларида берилиши мумкин ва  *.doc  ёки *.docx форматига бириктирилган файлда, юборилиши керак. 
 • Файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши лозим.
Мақола  (тезис)  формати:  
[Муаллифлар:  исми, шарифи, илмий даражаси, унвони, иш  жойи]
 [Мақола сарлавҳаси] 
 [Аннотация :ўзбек, рус, инглиз тилларида]
[Калит сўзлар: ўзбек, рус, инглиз тилларида]
 [Кириш] 
 [Методлар] 
[Муҳокама] 
 [Хулоса]
[Адабиётлар рўйхати] 
Мақола 6- 8, тезислар 3 саҳифадан ошмаслиги лозим. Библиографик маълумотлар АPА иқтибос стандартларига мувофиқ форматланиши керак.
Постер формати: 
Постерлар А1 форматида (594 мм х  841 мм) бўлиши ва тадқиқотнинг   қисқача мазмуни ва хулосаларни ўз ичига олиши керак. Ундаги сарлавҳа катта ҳарфларда берилиши  лозим, визуал материаллар: расм ва графика, қисқа ва аниқ матн блоклари ва мақолага ҳавола ёки тадқиқот ҳақида батафсил маълумотга йўналтирувчи QR-код ҳам жойлаштириш мумкин.
Анжуман материаллари электрон тарзда  бепул нашр этилади (мақолалар “Google Scholar” базасида индексация қилинади.  
Анжуман иштирокчиси анкетаси (1- иловада келтирилган)электрон шаклда https://conference.kiut.uz/ платформасига  2023 йил  13 августгача, мақола ва тезислар 2023 йил 13 сентябргача юборилиши керак. 
Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156-уй, Тарих кафедраси.  Маълумот учун телефон  ва Телеграмм рақамлари: +99899-720-90-26, +998 97 762 83 12.

 

Конференция иштирокчиси анкетаси:

Фамилияси

 

Исми

 

Шарифи

 

Иш жойи, лавозими

 

Илмий даражаси, унвони

 

Телефон рақами

 

Факс

 

E-mail

 

Конференцияда иштирок этиш шакли:

(кераклигини белгиланг)

  • Мақола ва  ёки тезислар нашри             
  • Маъруза билан чиқиш қилиш
  • Постер тақдимоти