Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида Тошкент Кимё халқаро университетида талабалар учун тантанали маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирл
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида Тошкент Кимё халқаро университетида талабалар учун тантанали маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Тадбирда полковник Жаксимов Давлетмурат Базарбаевич — профессор, полковник Йўлдашев Исмойил Жўраевич — профессор, майор Бойхўрозов Мансур Рустамович — доцент, майор Хажиев Иззат Ғайратович — техника фанлари фалсафа доктори, майор Икрамов Хайрилла Хикматиллаевич — катта ўқитувчи ҳамда майор Кенжабаев Дониёр Абдурасулович — ўқитувчи иштирок этди.
Учрашув давомида меҳмонлар талабаларга Ватанга садоқат, ҳарбий хизматнинг шарафли жиҳатлари ва юрт тинчлигини сақлашда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, ўзларининг хизмат тажрибаси асосида ёшларга қимматли маслаҳатлар беришди.
Тадбир талабаларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини янада оширишга хизмат қилди.