FASHION DESIGN FACULTY IS ONE OF THE TWELVE FACULTIES OPENED IN THE 2019/2020 ACADEMIC YEAR AT THE YEOJU TECHNICAL INSTITUTE IN TASHKENT (HEREINAFTER REFERRED TO AS THE INSTITUTE).

«ЛИБОСЛАР ДИЗАЙНИ» ЙЎНАЛИШИ - 2019/2020 ЎҚУВ ЙИЛИДА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА (КЕЙИНГИ ЎРИНЛАРДА - ИНСТИТУТ) ОЧИЛГАН ЎН ИККИ МУТАХАССИСЛИКДАН БИРИДИР


«Либослар дизайни» йўналишига кириш имтиҳонлари ижодий шаклда, яъни қаламтасвир ва либос композицияси бўйича ўтказилади.
«Либослар дизайни» факультетида талабалар қуйидаги йўналишлар бўйича чуқур билим олиш имкониятига эга бўладилар:
- дизайн дастури (либослар дизайни ва лойиҳасини ишлаб чиқиш);
- қаламтасвир/ рангтасвир;
- мода тарихи (ижтимоий ва маданий манбаларни ўрганиш);
- материал, тўқима шакли, ранглар билан ишлаш;
- замонавий график дастурлар (инновацион компьютер технологиялари билан ишлаш);
- тикувчилик техникаси;
- услуб ва фотография.
Асосий мутахассислик фанлари «Либослар дизайни» йўналиши талабаларига нафақат чуқур назарий билимларни ўзлаштириш, балки танлаган касблари бўйича кўникмалар ҳосил қилиш ва ривожлантиришга имкон беради.
Институтда бошланғич курслардан профессионал мода ҳафталикларида намойишлар ўтказиш, миллий ва халқаро танловларда иштирок этиш ва мода брендлари билан ҳамкорлик қилиш имконияти берилади. «Либослар дизайни» йўналишида мутахассислик фанлардан имтиҳон  кўргазма шаклида ўтказилади.
Ўқув дастурининг мақсадлари:
- лойиҳадан олдинги тадқиқотларни ўргатиш (масаланинг ҳолати, тенденциялар, концепция, график таҳлил);
- мода саноати соҳасида муаллифлик концепцияларини шакллантириш ва яратишни ўргатиш;
- модада дунё тўпламларининг ижодий манбаларини ўрганишга асосланган муаллифлик тўпламини лойиҳа сифатида жорий қилишни ўргатиш;
- жорий маркетинг ҳолатини тенденциялар кўламида таҳлил қилишга ўргатиш;
- график таҳлил қилиш кўникмаларига ўргатиш.
Натижа:
- талабалар ўзларини профессионал муҳитда намоён этиш салоҳияти ва қобилиятига эга бўладилар;
- талабалар олинган янги билим, кўникма ва дизайн маҳоратини амалда бирлаштирадилар;
- талабалар дизайн ва таҳлилий изланишлар олиб боришади ва олган билимларини индивидуал иш жараёнида қўллашади.
Институтда ҳар йили 1-2 курс талабалари учун «AVOLARE» кўргазмаси ташкил қилиб борилади. Бу кўргазмада талабалар эксперементал чизма фанидан олган билимларини намойиш қилишади. Йўналишнинг 2-3-курс талабалари учун институт раҳбарияти кўмагида ҳар йили либослар кўргазмаси ўтказилади. Кўргазмада иқтидорли талабалар томонидан яратилган либослар коллекцияси намойиш этилади. Кўргазмада нафақат талабалар, балки чет элдан келган маҳоратли дизайнерлар ҳам иштирок этадилар. Либослар дизайни йўналиши талабалари ўқув йили давомида тўплаган тажрибалари асосида илмий мақолалар ҳам чоп этиб боришади. Республика миқёсида ўтказиладиган санъат ҳафталигида йўналиш талабалари ўзлари яратган коллекциялари билан иштирок этиб келишмоқда. Институтда ўтказиладиган байрам тадбирларида ҳам либослар дизайни йўналиши талабалари томонидан яратилган либослар кўргазмаси бўлиб ўтади. 2021-2022 йил ўқув йили мобайнида талабалар бир қатор фестивалларда иштирок этишди. Жумладан, институтда ўтказилган «Korean festival» да факультет талабалари томонидан Корея миллий либослари кўргазмаси ташкил этилди. 2021 йилнинг 18-19-20 ноябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида «TAJIKISTAN FASHION WEEK» ҳафталигида талабалар ўзлари яратган либослар коллекциялари билан иштирок этишди. Ҳафталикда Франция, Марокаш, Ливан, Қозоғистон, Тожикистон ва Эрон давлатларидан келган дизайнерлар иштирок этишди.
АСОСИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРИ:
1 курс:
Бакалавриат дастурининг дастлабки босқичида ўқув жараёни либослар дизайни соҳаси бўйича талабаларнинг умумий билимлари ва қизиқишларини ривожлантиришга қаратилган.
Асосий эътибор йўналишдаги мавзуларга қаратилган - жаҳон мода тарихи, қаламтасвир /рангтасвир, кийим дизайни, рангларни режалаштириш.
Шунингдек, қўшимча таълим сифатида талабалар корейс, инглиз ва рус тилларини ўзлаштиришади. Информатика, жаҳон тарихи ва Ўзбекистон тарихи бўйича билимларга эга бўладилар.
2 курс:
иккинчи босқичида талабалар қуйидаги мавзулар бўйича чуқур билимларга эга бўладилар: мода расмлари, костюм тарихи, мода студияси, витриналар дизайни, тикувчилик техникаси, кийим дизайнини режалаштириш, психология (арт терапия), эркаклар либоси дизайни, санъат тарихи.
3 курс:
учинчи босқичида талабалар танланган мутахассислик бўйича билимларини кенгайтиришни ва олган билимларини амалий машғулотлар давомида  қўллашни давом эттирадилар.
Шунингдек, мода маркетингининг ахборот тизими, болалар кийимлари, мода воситаларининг дизайни, мода аксессуарлари ва дизайн графикаси каби фанлардан назарий ва амалий билимларни ўзлаштирадилар. 
4 курс:
тўртинчи босқич талабалари либос дизайни бўйича назарий ва амалий билимларни қўллайдилар ва қатъий билим ва кўникмаларини индивидуал инновацион лойиҳаларда жорий қиладилар.
Талабалар мода фотосуратлари, шахсий тўпламни яратиш, бизнесни режалаштириш (шахсий брендни таништириш), брендни бошқариш каби соҳаларни ўрганишни давом эттирадилар.
«Либослар дизайни» йўналиши талабалари малакавий диплом ишларида ўз кўникмаларини ривожлантиради ва бош дизайнер даражасини берувчи бакалавр дипломини оладилар.