Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари мавзусида маърифий тадбир ўтказилди
Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари мавзусида маърифий тадбир ўтказилди
2024 йил 30 сентябрь куни Тошкент Кимё халқаро университетда “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари“ мавзусида талабалар учун маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
xemptyz
Тарих институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Абдували Йўлдошев ва институтнинг таянч докторанти Асадулло Хасанов талабаларга жадидчилик ҳаракатининг тарихи, миллий маърифат, истиқлол ва давлатчилик ғоялари билан боғлиқ жиҳатлари ҳақида сўзлаб бердилар. Шунингдек, улар жадидлар томонидан ташкил этилган янги усул мактаблари, миллий матбуот нашрлари ва хорижда таълим олган иқтидорли ёшлар ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этдилар.
xemptyz
Жадидлар ҳаракатининг асосий ғояларидан бири таълим ва тарбияни миллатнинг нажоти сифатида кўришга қаратилган эди. Улар “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда!” деган шиор билан миллий маърифат ва маданиятни юксалтиришга интилишган. Уларнинг фикрича, билим ва замонавий таълим орқали миллатнинг тараққиёти ва мустақил давлатчиликка эришиши мумкин. Шу сабабли, жадидлар янги усул мактабларини ташкил этиш орқали ёшларни илм, таълим ва замонавий дунёқарашга эга бўлишга даъват қилишган.
xemptyz
Ушбу тадбир талабаларда миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғояларига нисбатан янгича қарашларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.