Жайдари келин” спектакль намойиши тадбир иштирокчилари томонидан илиқ қарши олинди
Тошкент Кимё халқаро университети ҳамда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимияти ҳамкорлигида “Маърифат улашиб” лойиҳасига кўра Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шамсиддин Садоий билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ижодий учрашув Қуйи Чирчиқ шаҳрининг “Маданият саройи“да ўтказилиб, учрашувга университетга бириктирилган мактаб ва маҳаллалардан Халқ таълими ходимлари, ўқувчилар ва ота-оналар ташриф буюрдилар.
Учрашув ўқувчи-ёшлар ва адибнинг ўзаро самимий ва қизғин ижодий чиқишларига бой бўлди.
Тадбирда университетнинг “Талабалар театр студияси” аъзолари томонидан драматург Нуруллоҳ Аббосхон асарига мансуб “Жайдари келин” спектакль намойиши тадбир иштирокчилари томонидан илиқ қарши олинди.
Ушбу тадбир университетда ҳам давом этиб, тадбирдан сўнг ижодкорлар талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, университет майдонида рамзий кўчатлар экилди.