#Расмий огоҳлантириш
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти номи билан (жумладан, қисқарган шаклда ҳам ytit,yt.) канал, саҳифа юритадиган блогер-талабалар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳномага асосан, институт номи ва расмий белгиси (логотип) билан...
Сиртқи таълим йўналиши талабалари учун дарслар бошланди. Таълим билан боғлиқ турли саволларга жавоб бериш мақсадида, «А» бинонинг холида, волонтёрлардан ташкил топган ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлаган. Шунингдек, ID картага расмга тушишга улгурмаганлар учун ҳам фото суратчи хизмати йўлга қўйилади.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг таълим сифати даражаси халқаро даражада эътироф этилди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига биринчи бўлиб эга...
Франциянинг Assystem халқаро инжиниринг компанияси вакиллари Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига ташриф буюришди. Мақсад - ёш инженерлар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш ва замонавий энергия трансформациясини Ўзбекистонда ривожлантириш. UzAssystem – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Франциянинг Assystem халқаро инжиниринг компанияси ўртасида...
Ҳозирда Туркиянинг Йилдиз техника университетида таълим олаётган талабаларимиздан таълим маскани кампуси бўйлаб айрим фото-лавҳалар. Эслатиб ўтамиз, улар «Архитектура ва шаҳарсозлик йўналиши» талабалари бўлиб, қўшма дастур доирасида Discovery Invest компанияси эълон қилган лойиҳа ғолиблари.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида DigID компанияси раҳбари Аҳадбек Далимов ва UNIRED компанияси асосчиси Абдулазиз Сатторов иштирокида FinTech Innovation Hub лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, таркибий қисмлари ҳамда функциялари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, молия технологиялари, fintech-стартаплар,...
«Кибернетикада инновациялар IT – парки» МЧЖ ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Имзоланган меморандумга кўра, томонлар ўз ваколатлари доирасида стартап, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли иқтисодиёт, ахборот ҳимояси ва киберхавфсизлик соҳасида талаба ва педагог ходимларнинг илмий-тадқиқот ва амалий фаолиятини...
Плагиат, яъни кўчирмачилик, адабий ўғирлик каби ҳуқуқий жиҳатдан кўплаб муаммоларни келтириб чиқаришни олдини олувчи бир қатор дастурлар мавжуд. Ана шундай дастурлардан Plagiat.pl ва Strikeplagiarism.com плагиат текширувичи тизимлардан фойдаланиш бўйича кафедра мудирларига тренинг ташкил қилинди. Эслатиб ўтамиз, Таълим сифатини назорат қилиш...
Beat House жамоаси - иқтидорли талабаларимиз томонидан 18 декабрь, шанба куни жонли ижрода илк бор катта концерт ташкил қилинди.
Турли йўналишларда таълим олишсада, санъат орқали дўстлашган талаба - ёшлар ижодига омад тилаймиз.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Кореянинг бой маданияти ва урф-одатларини ўзида акс эттирган Korean Festival бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Корейс тили маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Икки халқ маданияти, урф-одатлари, анъаналари бир-бирига жуда яқин. Талабалар...
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида рус шеърияти тарихида «Кумуш аср» деб эътироф этилган, ХIХ асрда ижод қилган машҳур рус шоирлари ижодига бағишланган Шеърият кечаси бўлиб ўтди. Шеърият кечаси О.Э.Мандельштам таваллудининг 135 йиллигига, Н.С.Гумилев таваллудининг 130 йиллигига бағишланган бўлиб, кечада институтнинг...
ATECA Hotel Academy Hub ва Тошкентдаги Ёджу техника институти ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Меморандумнинг мақсади - маданият, таълим, фан ва технология соҳаларида томонлар ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишдан иборат. Шартноманинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, институтнинг туризм йўналиши талабалари...
Марказий Осиёда IELTS имтиҳонларини юқори савияда, энг фаол ташкил қилган ҳамкорларга Британия Кенгаши томонидан сертификатлар топширилди. Улар қаторида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳам борлиги қувонарли, албатта. Шу ўринда IELTS имтиҳонининг якуний баҳосини тан оладиган дунё университетлари рўйхати мунтазам кенгайиб...
Хабарингиз бор, Буюк Британия олий таълим тизими дунёдаги энг яхши таълим тизимларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳам айнан Буюк Британия ташкилотлари билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб бормоқда. Куни кеча институт ректори Жанполат Кудайбергенов Британия...
Ҳамкорлик доирасида «ТЕХНОПАРК» МЧЖ ҳудудида «Машинасозлик технологияси» ҳамда «Энергетика ва амалий фанлар» кафедрасининг аудиторияси ташкил қилинди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Либослар дизайни» йўналиши раҳбари Фатима Азимова ҳамда Корея - Ўзбекистон текстиль технопарки KOR-UZ TEXTILE TECHNO PARK билан ҳамкорликда йўналиш талабалари учун учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда талабалар тўқимачилик саноатини ривожлантиришга йўналтирилган илғор технологияларни ўрганиш, материалшунослик,...
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳар жиҳатдан етук инсонни тарбиялаш муаммоси ҳозирги куннинг асосий талаби бўлиб турибди. Чунки жамиятда юз бераётган инқилобий ўзгаришларни инсоннинг ўзини ўзгартирмасдан амалга ошириб бўлмайди. Аммо, инсонни тарбиялаш ўз-ўзидан эмас, балки ижтимоий муносабатлар янгиланиши жараёнида амалга ошади. Бу...
Siemens компанияси Ўзбекистон билан технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, «яшил энергия» соҳасида энергия тежовчи технологияларни ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратишни режалаштирган. Шу мақсадда Siemens компаниясининг қайта тикланувчи энергия билан ишлаш департаменти экспертлари Mr. Krol Thorsten ва Mr. Verboomen Jody Тошкент шаҳридаги Ёджу техника...
Азиз ва муҳтарам Устозлар, талабалар, жамоа аъзолари!
Сизларни Конституция куни байрами билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятлар тилайман.
Хонадонларимизни, гўзал юртимизни тинчлик - осойишталик, файзу - барака асло тарк этмасин.
Юртимизда доимо...
Корея анъанавий тиббиёти инсон ва табиат орасидаги ички мувозанат орқали инсон танасининг таркиби ва ҳаётий ҳодисаларни очиб беради. Бугунги кунда анъанавий Корея тиббиёти замонавий илмий-тадқиқот ва тиббиёт технологиялари асосида узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ишлаб чиқди ва минг йиллар давомида...